5 Июн 2023 йил 371

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Қўрғонтепа туманида ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

2023 йилнинг 3 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.И.Файзуллаев раислигида Қўрғонтепа туманида ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ содир этилган жиноятлар юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Хусусан, Қўрғонтепа туманида бир гуруҳ шахслар томонидан катта миқдордаги кредит маблағларининг ўзлаштирилганлиги ҳолати бўйича бўлиб ўтган жиноят муҳокамасида фуқароларга ушбу содир этилган жиноятга сабаб бўлган омиллар ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, ҳар қандай жиноят учун жазонинг муқаррарлиги ҳаётий мисоллар орқали етказилди.

Жиноят муҳокамаси давомида фуқаролар ҳам ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ содир этилаётган жиноятлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Якунда фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлар бўйича ҳам фуқаролар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech