8 Феврал 2023 йил
295
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Хўжаобод туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 7 февраль куни Хўжаобод туманининг "Мустақилликнинг 27 йиллиги" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Маданият марказида" Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Файзуллаев,туман ИИБ бошлиғи Р. Жалолдинов ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Мусаевлар бошчилигида "Мустақилликнинг 27 йиллиги" ва "Мустақилликнинг 30 йиллиги" фуқаролари билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Хусусан учрашувда ушбу маҳаллаларда содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар кенг муҳокама қилиниб, келгусида бундай қонун бузилишларга йўл қўймаслик ва уларни олдини олиш бўйича йиғилганларга тушунчалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати