7 Август 2023 йил 420

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Андижон вилояти суди ҳамкорлигида ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинари бўлиб ўтди

2023 йилнинг 5 август куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувилар иштирокида навбатдаги видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь кунидаги 17-сонли қарори мазмун ва моҳияти Тергов бошқармаси ҳамда таклиф этилган Андижон вилояти судялари томонидан иштирокчиларга атрофлича етказилди.

Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech