10 Апрел 2023 йил 384

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Андижон филиали экспертлари томонидан ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 8 апрель куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоконференция тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда “Жинсий эркинликка қарши жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуси бўйича Тергов бошқармаси ҳамда таклиф этилган Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Андижон филиали экспертлари томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.

Ўқув семинари якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech