Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда суд органлари томонидан ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 1 апрель куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоконференция тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда “Фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуси бўйича Тергов бошқармаси ҳамда таклиф этилган жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьялари томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди. Шунингдек, машғулот давомида судлар томонидан киритилаётган хусусий ажримлар муҳокама қилинди.
Ўқув семинари якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати