2 Август 2023 йил 235

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги иш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27 июль куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги иш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир давомида, ижобий кўрсаткичларга эришиб, хизмат вазифасига виждонан ёндашган, ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган ходимларнинг хизмати муносиб эътироф этилди. Уларнинг бир гуруҳига ИИВ раҳбариятининг ташаккурномаси, вилоят ички ишлар бошқармасининг ташаккурнома ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech