17 Март 2023 йил 209

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларни олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 16 март куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкларини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилиш билан боғлиқ содир этилган жиноятларни олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Тадбир давомида ушбу жиноятларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ва омиллар туб илдизигача муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга коммунал тўловлар, хусусан газ ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун пулларини ўз вақтида тўлаб боришлари ҳамда улардан тўғри фойдаланишлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан бу каби тушунтириш ва тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech