12 Август 2023 йил 414

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида навбатдаги ўқув-семинар бўлиб ўтди

Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда тергов бошқармаси ҳуқуқшунослари “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми қарорининг мазмун ва моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.

Жараёнда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Ҳозирда бу каби ўқув-семинарларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech