31 Январ 2022 йил
414
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлигида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
2022 йил 30 январь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими, ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилди. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 1995 йилда туғилган фуқаро М.Т Андижон шаҳар Боғишамол даҳасида холис харидорга 13 миллион 950 минг сўм пуллар эвазига 40 дона конвалютада жами 560 дона “Регапен” ва 154 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланди.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати