29 Июл 2022 йил
388
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда яна бир “дорифуруш” қўлга олинди
Жорий йилнинг 26 июль куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 магистраль йўлининг “Бахт кана”ли олдида ҳаракатланаётган “Нексия-3” русумли автомашина тўхтатиб кўздан кечирилганида, автомашина салонида ҳайдовчи Андижон шаҳрида яшовчи эркак Х.Сга тегишли жами 30 дона “Регапен” ҳамда 9 дона “Тропикамид” кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати