23 Сентябр 2022 йил 448

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида 3562 дона кучли таъсир этувчи дори воситалари фош этилди

2022 йил 20 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи фуқаролар Н.Х ҳамда Ғ.А.лар биргаликда Боғишамол даҳаси ҳудудида ўзларини шубҳали тутгани учун уларнинг ёни кўздан кечирилганида, Н.Х.нинг қўлида бўлган сумкада жами 230 дона “Тропикамид” кучли таъсир этувчи дори воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, тадбир давомида Андижон туманида яшовчи фуқаро Ю.Б.нинг яшаш уйидан жами 3 минг 332 дона “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech