10 Октябр 2022 йил 392

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан "Гашиш" ҳамда "Марихуана" гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний сақлаётган шахс ушланди

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ, Марҳамат тумани ИИБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Марҳамат туманида яшовчи 1989 йилда туғилган эркак фуқаро Э.Анинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш хонадонидаги молхонада 102 грамм "гашиш" ва 6 грамм "марихуана" гиёҳвандлик моддасини ноқонуний сақлаётгани, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг вазнини ўлчаш учун ишлатилган 2 дона тарози ҳамда истеъмол қилишда фойдаланилган елим идишлар борлиги аниқланди ва далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech