3 Феврал 2022 йил 493

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 3000 АҚШ доллари эвазига “гашиш” сотаётганлар қўлга олинди

2022 йил 2 феврал куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Олтинкўл туманида тезкор-тадбир ўтказилди. Ўтказилган тезкор-тадбир натижасида, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаролар Э.Х ҳамда Н.А.лар Олтинкўл тумани, Далварзин МФЙда холис харидорга 3000 АҚШ доллари эвазига 7 бўлак жами оғирлиги 270,08 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, Э.Х.нинг ёни кўздан кечирилганида 2 бўлак жами оғирлиги 56,69 грамм, Н.А.дан эса 1 бўлак оғирлиги 0,47 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech