19 Январ 2023 йил 217

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 7200 дона “Fatzorb” номли кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётганлар аниқланди

Жорий йилнинг 16 январь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, фуқаролар И.Ш, Қ.М ҳамда Т.О.лар биргаликда холис харидорга 200 та қутида бўлган жами 7200 дона “Fatzorb” номли кучли таъсир этувчи дори воситаларини 18.000.000 сўмга сотаётганида ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахслар кўрсатмасига асосан дори воситаларини уларга сотган шахс “Андижон-Меҳригиё” табобат дорихонаси раҳбари Ю.Н эканлиги аниқланиб, ундан жами 663 дона “Fatzorb” кучли таъсир этувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech