5 Феврал 2022 йил 547

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан биллиардхона ичидаги қиморхона фош этилди  

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Булоқбоши тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 4 февраль куни соат 21:00ларда олиб борилган тезкор тадбир натижасида, Булоқбоши тумани, Нефтчи МФЙда жойлашган фуқаро У.Б.га тегишли бўлган биллиардхонада фуқаро Т.А “Лотто” номли ноқонуний қимор ўйинини ташкил қилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Т.А 18 нафар фуқародан 2000 сўмдан пул тикиш йўли билан таваккалчиликка асосоланган қимор ўйинини ташкил этганлиги маълум бўлди.

Воқеа жойидан 23 дона ўйин доскалари, 91 дона ёғочдан ясалган тошлар ҳамда жами 115.000 сўм пуллар далилий ашё сифатида холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech