27 Январ 2022 йил 598

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан “гашиш” сотаётганлар қўлга олинди

2022 йил 24 январь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Андижон шаҳрида яшовчи  И.Н, М.Р ҳамда С.М.лар жиноий тил бириктирган холда холис харидорга 400.000 сўм пул эвазига 2,3 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушландилар.   

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech