Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан кучли таъсир этувчи дори воситалари ва “ГАШИШ” гиёҳвандлик моддаси аниқланди
2021 йилнинг 13 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Соғлом ҳаёт” махсус тезкор-профилактик тадбири доирасида ўтказилган тезкор-тадбир натижасида ўзини шубҳали тутган Андижон шаҳрида яшовчи Х.О.нинг ёни кўздан кечирилганида, 6 дона “Регапен” ва 2 дона “Тропикамид” номли бўш флаконда кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор-тадбир давомида Андижон шаҳрида яшовчи К.Ш.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, томорқа деворида 4 бўлак қора целлофан парчаларига ўралган оғирлиги 22.17 грамм “ГАШИШ” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда кучли таъсир этувчи психотроп ва гиёҳвандлик моддаларининг истеъмоли ҳамда савдосига барҳам беришга қаратилган тезкор-тадбирлар давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати