28 Январ 2022 йил
442
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир натижасида навбатдаги оғуфуруш ушланди
2022 йил 26 январь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир натижасида, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро А.Х холис харидорга 400.000 сўм пул эвазига 4 бўлак жами оғирлиги 2,13 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди.
Бундан ташқари, А.Х.нинг ёни кўздан кечирилганида 4 бўлак жами оғирлиги 1,86 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати