6 Январ 2022 йил 673

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган оғуфуруш қўлга олинди  

2022 йилнинг 3 январь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Андижон шаҳар ИИОФМБ ЖҚБ тезкор ходимларининг ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбир  давомида фуқаро Т.У. Андижон шаҳар Янги ҳаёт МФЙ ўрамида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида холис харидорга соф оғирлиги 2.54 гр бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўм эвазига сотаётган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида Т.У.,нинг ёнлари кўздан кечирилганида, унинг эгнида бўлган қора рангли курткасининг ўнг чўнтагидан бир бўлак, соф оғирлиги 0,28 гр бўлган, тезкор тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга сотилган, соф оғирлиги 2.54 гр. бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасидан ортиб қолган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини бошқа шахсларга сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисими  билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро Т.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми ҳамда 25, 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech