23 Феврал 2023 йил 373

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан деҳқон бозорларида профилактик ишлар олиб борилмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳри ва Булоқбоши тумани деҳқон бозорларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида гўшт ва сут маҳсулотлари билан савдо қилувчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, аҳолига сифатли ва тоза маҳсулотлар етказилиши бўйича огоҳликка чақирилдилар.

Шунингдек, уй шароитида тайёрланган турли хил тузлама ва гўшт маҳсулотлар билан савдо қилаётган тадбиркорлар билан ҳам профилактик суҳбатлар ўтказилиб, аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини тегишли тартибда белгиланган жойларда сотишлари ҳақида огоҳлантириш ишлари олиб борилди.

Тадбирлар давомида сифатсиз гўшт маҳсулотлари ҳам аниқланиб, тегишли тартибда йўқ қилиш чоралари кўрилди.

Ҳозирда бу каби ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech