17 Март 2023 йил 355

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан Избоскан ва Пахтаобод туманларининг деҳқон бозорларида назорат-профилактик тадбирлар ўтказилди

Жорий йилнинг 17 март куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Избоскан ва Пахтаобод туманларининг деҳқон бозорларида истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида истеъмолчилар ва тадбиркорлар ўртасида назорат профилактик тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, Избоскан тумани деҳқон бозорида фуқаро К.Х истеъмолга яроқсиз 10 килограмм парранда гўшти ва ички аъзоларини сотаётганлиги учун ушбу гўшт маҳсулотлари савдодан четлаштирилиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб йўқ қилинди. Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК тегишли моддаси тартибида жарима тайинланди.

Шунингдек, фуқаро Қ.М 13 литр сут маҳсулотларини санитария талабларига амал қилмаган ҳолатда сотаётганлиги учун бозор ҳудудида жойлашган лаборатория бўлимига истеъмолга яроқлилигини аниқлаш учун топширилди. Бундай ҳолатларга қайта йўл қўймаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Пахтаобод тумани деҳқон бозорида фуқаро А.А.нинг сотаётган тухумлари текширилганда 40 дона тухум истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланиб тегишли тартибда савдодан четлаштирилди. Тузлама маҳсулотлари билан савдо қилувчи фуқаро Ж.Д уй шароитида тайёрланган 10 килограмм тузлама маҳсулотларини санитария талабларига амал қилмаган ҳолатда сотаётганлиги учун лаборатория бўлимига истеъмолга яроқлилигини аниқлаш учун топширилди. Ушбу фуқаро ҳам бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳозирги кунда мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech