29 Ноябр 2022 йил 219

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Кинология бўлими ходимлари томонидан ўқувчилар учун кўргазмали чиқишлар намойиш этилди

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси ходимлари томонидан 2022 йил 28 ноябрь куни Андижон шаҳар ХТБга қарашли 6 ва 42-умумтаълим мактабида хизмат итлари билан 118 нафар ўқувчилар ва 24 нафар ўқитувчилар иштирокида хизмат итлари билан умумий ва махсус курс йўналишлари бўйича кўргазмали чиқишлар қилинди.

Ушбу чиқишлар жараёнида ўқувчи ёшларга хизмат итларининг буйруқларга бўйcиниши, уларни қўлга ўргатиш ҳақида амалий тарзда тушунчалар берилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан керакли жавобларни олдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech