15 Апрел 2023 йил 397

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғи томонидан жойлардаги пробация бўлинмалари ходимлари орасида коррупцион ҳолатларни олдини олишга қаратилган учрашувлар ўтказилди

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси томонидан назорат остидаги шахслар ҳамда пробация бўлинмалари ходимлари ўртасида, келгусида йўл қўйилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича барча шаҳар-туманларда профилактик учрашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 15 апрел куни Андижон, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ туманлари ҳамда Хонобод шаҳар ИИБ пробация назоратида бўлган барча назорат остидаги шахслар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг ҳар бирига вилоят ИИБ раҳбариятининг ташриф қоғозлари тарқатилди.

Учрашув давомида жазо ўташ тартиб қоидалари, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари тушунтирилди. Шундан сўнг очиқ мулоқот ташкил этилиб, ҳар бир назорат остидаги шасхларнинг муаммолари тингланиб, ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдамлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech