16 Август 2023 йил 380

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғи томонидан назорат остидаги шахсларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 15 август куни Андижон иқтисодиёти ва қурилиш институтида ҳамкор ташкилотлар иштирокида пробация назорати остидаги шахслар билан уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғи Ж.Худойбердиев томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган сайёр қабулда 200 га яқин назорат остидаги шахслар иштирок этдилар. Уларга жазони ўташ даврида юзага келадиган ҳар қандай муаммо бўйича мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилиб, ташриф қоғозлари тарқатилди.

Тадбир давомида вилоят миқиёсидаги ташкилотлар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринлари бўйича “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 11 нафар ишсиз, назоратдаги шахсларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 14 нафарига ўзлари қизиққан соҳа бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад пробация ҳисобида турган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари ва турмуш тарзи оғир бўлганларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда улар томонидан такрорий жиноят содир этилишини олдини олишдир.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech