16 Июн 2022 йил 317

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ пробация бошқармаси “Ҳамкор” профилактик тадбири давомида Хўжаобод туманида пробация ҳисобидаги шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказди

Жорий йилнинг 15 июнь куни Хўжаобод туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбир давомида 50 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган, муқаддам оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этган шахслар билан учрашиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, ҳар бир суҳбатлашилган маҳкумлардан келгусида тайинланган жазоларни белгиланган тартибда ўташлари, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари, агарда жазо ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда жазолари оғирроқ турдаги жазоларга алмаштирилиши ҳақида расман огоҳлантириш хатлари олинди.

Ҳозирда, бу борадаги тарбиявий профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech