Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ҳисобида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларни қайта касбга ўқитиш бўйича “Ишга марҳамат Мономарказ” биносида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февраль кунги “Ички ишлар органлари пробация фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилинг 10 май куни андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ташаббуси билан пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларга ижтимоий кўмаклашиш, улар орасида муайян касбга эга бўлмаганларини қайта касбга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича, Андижон шаҳрида жойлашган "Ишга марҳамат Мономарказ" биносида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Мазкур тадбирга назорат остида турган, касб эгаллаш учун ўқиш истагини билдирган 82 нафар назоратдаги шахслар жалб қилинди. Тадбир давомида, таклиф этилган 28 та йўналиш бўйича назорат остидаги шахсларнинг барчаси қўшимча касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирганлиги учун ўзлари танлаган йўналишлар бўйича "Ишга марҳамат Мономарказ" томонидан рўйхатга олинди.
Мазкур тадбирнинг ўтказилишидан асосий кўзланган мақсад пробация бўлинмалари ҳисобида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олишдир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати