21 Август 2023 йил 524

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ҳисобида турган ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Марҳамат ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги ёшларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли спорт мусобақали ва турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Спортнинг енгил атлетика, кураш, югуриш, волейбол ва футбол турлари бўйича ўтказилган  беллашувларда ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, ташкилотчиларнинг эътирофига сазовор бўлмоқдалар.

Бу каби спорт мусобақаларининг ўтказилиши Пробация ҳисобидаги ёшларни тушкунликдан чиқариш, ҳаётга бўлган қизиқишларини уйғотиш баробарида содир этилиши мумкин бўлган такрорий жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech