19 Апрел 2023 йил 522

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ташаббуси билан жойлардаги Пробация бўлинмалари назорати остидаги шахсларни бандлигини таъминлашга қаратилган меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 18 апрел куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси томонидан Андижон шаҳар, Марҳамат, Хўжаобод, Булоқбоши ва Бўстон туманлари Пробация бўлинмалари ҳисобида жазо ўтаётган назоратдаги шахслар билан учрашув ва “Ишга марҳамат” ярмаркалари ўтказилди.

Тадбир давомида, жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларни муайян касбга эга бўлмаганларни қайта касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича, “Ишга марҳамат” ярмаркаси ташкил этилиб, мазкур тадбирда назоратда турган жами 60 нафардан ортиқ шахсларга ишга йўлланмалар берилиб, 30 нафардан ортиқ назорат остидаги шахсларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида назорат остидаги шахслар билан ҳуқуқбузарлик ва улар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш, ўзларига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқарган холда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, белгиланган тартибда тайинланган жазоларни ўташлик бўйича кенг қамровли профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ушбу мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech