13 Октябр 2022 йил 383

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ташаббуси билан Марҳамат туманида пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар ўртасида тарбиявий профилактик учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Марҳамат туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбирга андижон шаҳар ишга марҳамат “Моноарказ” ходимлари, Марҳамат тумани ҳамкор ташкилот раҳбарлари таклиф этилдилар. Тадбир давомида 110 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало, улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида Марҳамат тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи хизмат фаолияти ҳам ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, ходимларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг яшаш шароитлари  яқиндан ўрганилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech