Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ташаббуси билан Олтинкўл туманида пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар ўртасида тарбиявий профилактик учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Олтинкўл туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбирга андижон шаҳар ишга марҳамат “Моноарказ” ходимлари, Олтинкўл тумани ҳамкор ташкилот раҳбарлари таклиф этилдилар. Тадбир давомида 100 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало, улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида Олтинкўл тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи хизмат фаолияти ҳам ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, ходимларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг яшаш шароитлари яқиндан ўрганилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати