20 Октябр 2022 йил 371

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси томонидан жазо ўтаётган назоратдаги ёшлар орасидан муайян касбга эга бўлмаганларини қайта касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбир ўтказилди

Андижон шаҳар ИИОФМБ пробация бўлимида жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги ёшларга ижтимоий кўмаклашиш, улар орасида муайян касбга эга бўлмаганларни қайта касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича, Андижон шаҳрида жойлашган ишга марҳамат "Мономаркази”да профилактик тадбир ташкил этилиб, мазкур тадбирга назоратда турган, ўқиш истагини билдирган ва меҳнат билан банд бўлмаган 92 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинди.

Тадбир давомида назоратдаги ёшлар билан профилактик учрашув ўтказилиб, қисқа метражли видеоролик тақдим этилди. Шунингдек тадбир давомида, марказда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари бўйича "Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 5 нафар ишсиз назоратдаги ёшларни бандлиги таъминланди. Бундан ташқари 15 нафар назоратдаги ёшлар қўшимча касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирганлиги учун ўзлари танлаган йўналишлар бўйича касб-ҳунар маркази томонидан рўйхатга олинди.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида шаҳар ҳудудидаги мактабларда назоратдаги ёшлар билан ҳуқуқбузарлик ва улар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш, ҳар-хил инсон онгига салбий таъсир қилувчи гиёҳванд ва психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик, олиб юрмаслик ҳамда уларни олди-сотдиси билин шуғулланмаслик, ўзларига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқарган холда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, белгиланган тартибда тайинланган жазоларни ўташи бўйича кенг қамровли профилактик суҳбат ўтказилиб, ушбу мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот химати

Text to speech