Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси томонидан назорат остидаги шахслар билан тарбиявий профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ташаббусси билан вилоят миқёсида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича пробация ҳисобида турган шахслар билан кенг қамровли тарбиявий профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 28 май куни Шаҳрихон туманида 85 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турувчи шахслар иштирокида уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало, такрорий жиноятлар содир этишларини барвақт олдини олишга қаратилган очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Очиқ мулоқот давомида ҳар бир суҳбатлашилган маҳкумдан келгусида тайинланган жазоларни белгиланган тартибда ўташлари, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари, агарда жазо ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда жазолари оғирроқ турдаги жазоларга алмаштирилиши ҳақида расман огоҳлантириш хатлари олинди.
Ҳозирда, бу борадаги тарбиявий профилактик тадбирлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати