20 Июл 2023 йил
411
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармасининг шаҳар-туман бўлинмалари томонидан афв этилганларнинг муаммолари бартараф этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 20 апрелдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан Андижон вилоятидан 46 нафар шахс афв этилган.
Уларнинг 13 нафари Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармасининг шаҳар-туман бўлинмалари ҳисобига олинган.
Жойларда шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари томонидан афв этилган фуқароларни муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ўткизилаётган мулоқотлар давомида афв этилганларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати