2 Май 2023 йил 240

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида “ОИВ инфекцияси ва унинг профилактикаси” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди

Жорий йилнинг 1 май куни Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази ходимлари Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига таклиф килиниб, бу жойда тарбияланаётганлар учун “ОИВ инфекцияси ва унинг профилактикаси” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди.

Шунингдек, мавзуга оид эслатма ва буклетлар тарқатилиб, вояга етмаганларнинг соҳага оид билимлари оширилди.

Тадбир давомида мавзу юзасидан берилган саволларга мутаҳасислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech