28 Сентябр 2022 йил 261

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими томонидан шубҳали автомобиль тўхтатилганда, унда кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 20:00ларда Андижон шаҳар Дукчи Эшон кўчасида хизмат олиб бораётган Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХБ 1-сафарбар гуруҳи катта инспектори сержант О.Мўйдинов томонидан шубҳали туюлган Матиз русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида автомашина салонида 2000 йилда туғилган фуқаро К.Қ.га тегишли бўлган қора рангли полиетилен селофанга ўралган 40 дона “Тропикамид”, 8 дона конвалютада жами 112 дона “Регапен номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech