Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан жойларда фирибгарликни олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан жойларда ҳайдовчилар билан фирибгарлик жинояти ва унинг қурбонига айланиб қолмаслик борасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Вилоятимиз бўйлаб ушбу мавзуда ҳайдовчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад фуқароларни фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслиги ҳақида огоҳлантиришдан иборат. Ушбу ишлар жамоат транспортида тарғиб қилинаётганининг сабаби мазкур транспорт воситалари аҳолига кундалик хизмат олиб боради ҳамда тарқатилган материалларнинг кўпроқ аҳоли кўришига ва огоҳликга чақиришга хизмат қилади.
Учрашувлар давомида фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик, унинг оқибатлари ва Андижон вилояти ИИБ "102" тезкор қисқа рақамлари туширилган эълон ва огоҳлантириш тарғибот материаллари ҳайдовчиларга тарқатилди. Аҳолини бундай иллатлардан огоҳ этиш мақсадида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларига ушбу тарқатма материаллар ёпиштириб чиқилмоқда.
Бу каби профилактик огоҳлантирув тадбирлари вилоятимиз бўйлаб давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати