2 Декабр 2022 йил 405

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан нархи 25 миллион сўмдан ортиқ бўлган пиротехника воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 395-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари натижасида "Cobalt" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда автомашина салони ва юкхонасида умумий нархи 25 миллион 900 минг сўмлик жами 237 минг 600 дона "Титаник" номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳолат белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ҳозирда Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech