Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар таъсирчанлигини ошириш юзасидан хизмат олди йўриқномаси ўтказилди
Жорий йилнинг 9 февраль куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармасида эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. Йўриқномада вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Б.Исманов қатнашиб, "Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар таъсирчанлигини ошириш юзасидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини худудларга бириктириш тўғрисида"ги Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғи билан таништирилди.
Шунингдек, йўлларда содир бўлаётган ҳар бир кўнгилсиз ҳодиса замирида, энг аввало, инсон тақдири, унинг ҳаёти ва соғлиги турганлиги, шу боис, йўл ҳаракати иштирокчиларининг масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланиб, йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш бўйича аниқ механизмлар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган комплекс профилактик чораларни кучайтириш борасида таклифлар билдирилди.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати