9 Март 2023 йил 207

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Хўжаобод туманидаги 74-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Пайшанба "Профилактика куни" муносабати билан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш ва улар орасида йўл ҳаракати қоидаларини кенг тарғиб этиш мақсадида Хўжаобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 74-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари учун "Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади" шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбири давомида болалар онгига болалигиданоқ йўл ҳаракати интизомини сингдириш, автомобиль йўлларида, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш қоидалари юзасидан тушунчалар берилди.

Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан бу каби тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech