24 Ноябр 2022 йил 502

Андижон вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан Жалақудуқ туманидаги умумтаълим мактабларида "Кибержиноятларга қарши курашиш" мавзусида ўқув семинари ўтказилди  

Жорий йил 17 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан фуқаролар ўртасида "Кибержиноятларга қарши курашиш" мавзусида Жалақудуқ тумани ХТБга қарашли 1, 4 ва 14-мактаб ўқитувчилари билан ўқув семинари ўтказилди.

Семинар давомида, интернет орқали содир этилаётган жиноятлар, содир этилиш усуллари ҳамда ҳимояланиш чоралари бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази томонидан ишлаб чиқилган янги лойиҳа, фуқаролар билан "онлайн мулоқот" ўтказишнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech