Андижон вилояти ИИБ кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими хизмат итлари ёрдамида 100 дан ортиқ жиноятларнинг очилишига эришилди
Ит-вафодор дўст ва ёрдамчи бўлиб, инсон ёнида минглаб йилларлардан буён яшаб келмоқда. У ов қилишда, қўй подаларни боқишда, омбор хоналарни қўриқлашда, бугунги кунда эса жиноятчиларни ва гиёҳвандларни топишда ҳамда бошқа муҳим ишларда ҳам катта ёрдам бериб келмоқда.
2021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Андижон вилояти ИИБ Кинология хизмати ходимларининг 400 га яқин профилактик тадбирларга ҳамда 300 дан ортиқ жиноят қидирув йўналишда содир бўлган воқеа жойларига тезкор-тергов гуруҳи таркибида ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан чиқишлари таъминланган. Бунинг натижасида 100 дан ортиқ жиноятларнинг очилишига эришилган. Хизмат итлари ёрдамида “Қорадори-2021” профилактик тадбирлари давомида 30 дан ортиқ гиёҳванд моддаларини сақлаш ҳолатлари аниқланган.
Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ кинология хизматларида немис, Белгия, шарқий европа овчаркалари, лабрадор ҳамда спаниель зотли итлар хизматидан фойдаланиб келинмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати