1 Апрел 2020 йил 1093

Андижон вилояти ИИБ масъуллари томонидан туман-шаҳарларда хайрли тадбирлар давом эттирилмоқда

Халқимизда меҳр-мурувват, саховат инсонийликнинг бош меъзони ҳисобланади. Атрофимиздаги ёрдамга муҳтожларга имконимиз бўлса моддий, шароитимиз бўлмаса маънавий жиҳатдан кўмак беришнинг ўзи энг катта олижанобликдир. Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан  вилоятнинг 3-сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳусусан, Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Имяминов томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳри Гулистон маҳаласида яшовчи  кам таъминланган оилалар, боқувчини йўқотган шахсларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси О.Йўлдашев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон ва Олтинкўл туманларининг 3-сектор худудида жойлашган маҳаллалардаги кам таъминланган, оиласида ногиронлиги бор, якка-ёлғиз қариялар ва эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олдилар. Ушбу фуқаролар озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва шахсий гигиена ҳамда тиббий ҳимоя ниқоблари билан таъминланди.Ҳозирда вилоятнинг барча туман-шаҳарларида масъуллар томонидан бу каби хайрли тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech