21 Июл 2023 йил 514

Андижон вилояти ИИБ одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ходимлари ва ҳудудий комиссия аъзолари ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ҳамда Республика “Истиқболли Авлод” ижтимоий –ахборот маркази Андижон вилояти бўлими ҳамкорлигида “30 июль - Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида кенг қамровдаги тарғибот – ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан вилоят ИИБ одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан савдо комплекслари, автошоҳбекат, чегара-ўтказиш пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда “Одам савдосини тўхтатамиз”, “30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашамиз”, “Одам савдосидан огоҳ бўлинг” шиорлари остида турли тадбирлар ташкил этилиб, фуқаролар огоҳликка чақирилмоқда.

Шунингдек, аҳоли ўртасида одам савдоси, унинг қурбонига айланган инсонларнинг аянчли қисмати ва бу каби қилмишларни оқибатлари хусусида тушунчалар берилиб, огоҳликка оид буклет, тавсиянома, брошюра, плакат ва бошқа материаллар тарқатилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech