7 Август 2021 йил 584

Андижон вилояти ИИБ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилояти кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2021 йилнинг 7 август куни Андижон вилояти ИИБ аппарати ходимлари учун ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат” ўқув машғулотлари Андижон шаҳрининг Алишер Навоий боғида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда очиқ осмон остида ташкил этилди. Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари МҒофуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғининг ўринбосари С.Қосимов, Ўзбекистон Мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Б.Исабоев, Ўзбекистон Филармонияси Фарғона бўлими ходими, таниқли қизиқчи А.Сиддиқов ҳамда бошқа кўзга кўринган шоир ва шоиралар таклиф этилди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 20221 йил 30 июнь кунги “Ички ишлар органларида “Маънавият ва маърифат дарслари”ни ташкил этиш тўғрисидаги тегишли буйруғи талаблари асосида Андижон Давлат Университети Педагогика институти директори, тарих фанлари доктори Б.Расулов томонидан “Президент сайлови – демократик янгиланиш ва ислоҳотлар кўзгуси” мавзуси кенг ёритиб берилди.

Шундан сўнг, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов сўзга чиқиб, унда ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни тубдан такомиллаштириш, ходимларни маънавий-маърифий савиясини юксалтириш борасида томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими билан ҳамкорлик меморандуми имзоланганлиги, Ушбу меморандум асосида маънавият ва маърифат маркази ва унинг туманлардаги  бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганлиги эътироф этилди. Шунингдек, сўзга чиққан меҳмонларнинг ички ишлар тизими фаолиятига оид фикрлари, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялари тингланди. Мазкур меморандум эса олиб борилаётган ишларнинг янада жадал суръатларда давом этиши учун хизмат қилишига умид билдирилди.

Тадбирнинг асосий қисмида Андижон вилояти ИИБ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилояти кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбир якунида таклиф этилган меҳмонларга бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Меҳмонлар ҳам ички ишлар бошқармаси раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришиб, эсдалик совғаларини тақдим этдилар. Бундан ташқари хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришиб,ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ички ишлар ходимлари пул мукофоти билан тақдирландилар.  Халқимиз ардоғидаги қизиқчи А.Сиддиқов томонидан айтилган латифалар, таниқли хонандалар томонидан  ижро этилган куй-қўшиқлар барчага ўзгача кайфият улашди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech