20 Август 2021 йил 512

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари олиб борилмоқда

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятнинг шаҳар-туманларида фаолият кўрсатаётган озиқ-овқат бозорлари ва уларнинг шохобчаларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ветеринария-санитария қоидалари нормаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 17 август куни Андижон шаҳар эски шаҳар деҳқон бозорида ўтказилган назорат тадбири давомида тадбиркорлар томонидан фуқароларга сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни сотмаслик, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фуқароларимизга сифатли хизмат кўрсатиш тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, сотувчилар томонидан муддати ўтган сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланиб, уларга белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилди.

Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида жойлашган бозорларда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини фуқароларга сотилишини олди олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech