10 Март 2022 йил 386

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан бозорларда профилактик ишлар олиб борилмоқда

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятнинг шаҳар-туманларида фаолият кўрсатаётган озиқ-овқат бозорлари ва уларнинг шохобчаларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ветеринария-санитария қоидалари нормаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Олтинкўл туманининг Қўштепа бозорида ўрганиш ишлари олиб борилди. Текширув ишлари натижасида Балиқчи туманида яшовчи Ж.А.га тегишли бўлган 44 килограмм товуқ гўшти маҳсулотлари шубҳа туғдирганлиги учун савдодан четлатилиб, ветеринария лабораториясига топширилди.

Ҳозирда Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида жойлашган бозорларда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини фуқароларга сотилишини олди олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech