Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фаол иштирок этмоқдалар
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари юртимизнинг шаҳар ва туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинишини маълум қилган эди.
"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлар томонидан аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан хизмат бинолари ва уларнинг атроф ҳудудларига, яшаш хонадонларига ҳамда бошқа жойларга ҳозирга қадар 4000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Бу каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати