15 Апрел 2020 йил 862

Андижон вилояти ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турувчи шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда

Андижон вилояти ИИБ Пробация бўлими назоратидаги шахсларни карантин қоидаларига амал қилишлари, қайта жиноят содир этиш ҳолатларига йўл қўймасликлари юзасидан ҳудудий пробация ва профилактика инспекторлари томонидан бирма-бир тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, карантин даврида  улар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида пробация ҳисобида турувчи 160 нафардан зиёд оилавий шароити оғир бўлган фуқароларнинг рўйхатлари туман-шаҳарлар кесимида ажратиб олиниб, ички ишлар органлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ҳамкорликда уларнинг ҳолидан хабар олиняпти. Фуқароларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech