9 Феврал 2022 йил 418

Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси ташаббуси билан шаҳар-туманлардаги назорат остидаги шахслар билан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси ташаббуси билан жойлардаги Пробация бўлинмалари ҳисобида турган назоратдаги шахслар “Тузалиш йўлига ўтган”, “Жиноят содир этишга мойил” ва “Жиноят содир этиш хавфи юқори” бўлганларга ажратилиб, улар билан кунлик якка тартибдаги профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 8 февраль куни Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ Пробация бўлими назоратида туриб, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқарган  20 нафар шахсга инсонпарварлик далолатномалари татбиқ этилиб, жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар.

Шу билан бир қаторда, қилмишидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган 10 нафар назоратдаги шахснинг жазолари оғирроқ турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Ҳозирда, бу борадаги профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech