Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси томонидан Балиқчи туманида “Сайёр суд” ташкил этилиб, назорат остидаги шахслар иштирокида, жазодан бўйин товлаган 2 нафар маҳкумларнинг жазолари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Балиқчи туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тумандаги ҳамкор ташкилот раҳбарлари таклиф этилди. Тадбир давомида 140 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган шахслар билан учрашилиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида “Сайёр суд” ташкил этилиб, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган 2 нафар маҳкумларнинг жазолари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. 2 нафар маҳкумлар муддатидан олдин озод этилди.
Тадбир давомида, ишга марҳамат меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 5 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, Балиқчи тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи хизмат фаолияти ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилиб, ходимларнинг яшаш хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати